6 Май 2023 йил 309

Уч авлод учрашуви

Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрел кунидаги “Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Маънавият ойлиги” доирасида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Кўлам кенг тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар ходимлари, ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейи, бошқарма фахрийлар кенгаши, ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган ходимлар ва ёшлар иштирок этишди.

“Уч авлод учрашуви” да сўз олганлар ҳар бир ходимда Ватанга, юртга муҳаббат, касбга  садоқат туйғуларини шакллантириш, уларни шу руҳда тарбиялаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, касбий жанговарлигини ошириш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, маънавий- маърифий билими, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиши хусусида ҳам таклиф ва тавсиялар  берилди.

Уч авлод учрашувида сўз олган фахрийлар ёш ходимларни ҳалолликка, фидоийликка, ватанпарварликка чорлаб, ўз ҳаётий тажрибаларини сўзлаб бердилар.

Тадбир ёшларнинг Ватанпарварлик туйғулари, касбга садоқати ва маънавий дунёқарашини бойитди.

Text to speech