30 Май 2022 йил 305

Уч авлод учрашуви

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 4-сон минтақавий ҳудуд 2-сон Жазони ижро этиш колониясида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ фахрийлар кенгаши, вилоят ИИБ бошлиғи маслахатчиси ва колония шахсий таркиби иштирок этди.
Учрашувда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов, бошқарма бошлиғи маслаҳатчиси, подполковник Зокир Обилов сўзга чиқиб, ёш ходимларга ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар ва касбий маҳоратини юксалтириш, ватанпарварлик руҳини кучайтириш, порахўрликка йўл қўймаслик, колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ва уларнинг оила аъзолари билан ноқонуний алоқага киришмаслик, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш бўйича тегишли тавсия ва таклифларини билдиришди.
Учрашув якунида фахрийлар томонидан ёш ходимларга профессор Т.Алимардоновнинг “Амир Темур империяси” китоби совға қилинди

Text to speech