Уч авлод учрашуви
Қашқадарё вилояти ИИБда Уч авлод учрашуви тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари, ёшлар ва ички ишлар органлари фахрийлари иштирок этди. Тадбирни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Х.Рўзибоев очди.
Тадбирда бошқарма Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ёш авлодни тарбиялашда “устоз-шогирд” анънасига амал қилиш, устозларни улуғлаш, уларни орттирган тажрибаларидан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Юртимизда фахрийларга кўрсатилаётган эҳтиром, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларни эътироф этди.
Ўз навбатида фахрийлар ҳам ёшларда ватанга муҳаббат, Президентга садоқат туйғуларини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида “Уч авлод учрашуви” каби қатор тадбирларда ёшлар ва ходимларнинг касб маҳорати ва тажрибасини оширишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётир.
Фахрийларнинг тажрибаси ва малакаси ёш ходимлар учун ибрат мактаби. Ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган отахонларнинг аксарияти ўйда ўтиришни эп билмасдан устоз-шогирд анъанасига содиқ қолган ҳолда соҳа вакилларидан ўз маслаҳатларини аямаётганлигини алоҳида таъкидланди.