8 Феврал 2024 йил 104

“Турмуш” профилактик тадбири

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХХ ҲПБнинг 26/277-сонли курсатмаси доирасида ўтказилаётган “Турмуш” профилактик тадбири давомида нотинч, келишмовчилиги бор оилалар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш, ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

“Турмуш”махсус профилактика тадбирини ўтказиш давомида Қарши туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, Профилактика инспектори,ИИВ Академияси курсанти ҳамда МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда туман худудида жойлашган А.Навоий МФЙда оилавий низо сабабли руйхатда турувчи шахслар билан биргаликда профилактик суҳбатлар олиб борилди. Тадбир давомида фуқароларга хуқуқий тушунчалар берилиб, профилактика инспекторларининг ташриф қоғозлари тарқатилди. Бу борада мутасадди ташкилотларни ҳамкорлигига хам алохида эътибор қаратилиб биргаликда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Text to speech