Туристик фирмалар ва турагентлар билан профилактик тадбирлар
Мамлакатимизда туризм соҳасида
фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига кенг шароитлар яратилиб, қатор
имтиёзлар берилмоқда. Аммо айрим шахслар билиб билмай республикамиз туризм
салоҳиятига салбий таъсир этувчи хатти-ҳаракатларни содир этиб, сайёҳларнинг
эътирозларига сабаб бўлишмоқда. Бу борадаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари
томонидан хорижий давлатларга саёҳатлар ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи
Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида жойлашган туристик фирма ва турагентлар
раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Профилактик суҳбатларда Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 10 июлдаги қарори билан тасдиқланган “Туроператор ва турагентлик
хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ фаолият юритиш,
қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлар содир этмаслик акс ҳолда қонуний
жавобгарликка тортилиши тўғрисида масъуллар огоҳлантирилди