19 Октябр 2023 йил 1403

Турагентлар билан профилактик тадбирлар


Мамлакатимизда туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субйектларига кенг шароитлар яратилиб, турли имтиёзлар берилмоқда. Аммо, айрим шахслар республикамиз хавфсизлиги ва туризм салоҳиятига салбий таъсир этувчи хатти-ҳаракатлар содир этиб, сайёҳларнинг асосли эътирозларига ва туристик индустрия субйектларига бўлган ишончнинг пасайишига олиб келмоқда. Натижада фирибгарлик, товламачилик каби жиноятлар юз бермоқда.

 

Шу сабабли, мамлакатимизда туризм соҳасининг ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, хорижий давлатларга саёҳат қилмоқчи бўлган фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек туризм каналларидан жиноий мақсадларда фойдаланилишининг олдини олиш мақсадида, Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан хорижий давлатларга саёҳатлар ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи туристик фирма ва турагентлар раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. 

 

Суҳбат давомида масъул шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 10-июлдаги қарорини 3-иловаси билан тасдиқланган “Туроператор ва турагентлик хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ фаолият юритиш, қонунчиликка зид ҳаракатлар амалга оширмаслик, алдов йўли билан фуқароларнинг пул маблағларини эгаллаш мақсадида хорижий давлатларга саёҳат ташкил этишни ваъда қилиб, шартномада белгиланган туристик хизматларни тўлақонли бажармасдан, чет эл мамлакатларида фуқароларимиз турли муаммоларга дуч келишига сабабчи бўлмаслик ҳамда хорижий давлатлар фуқароларини Ўзбекистонга турист сифатида олиб келиб, уларнинг Республикамиз ҳудудида бўлишини назорат қилмай, қаровсиз қолдирмаслик юзасидан огоҳлантиришлар берилди.

Text to speech