Тунги рейд
Вилоят пракуратураси, шаҳар прокуратураси ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-2-3 ва 4-сонли ИИБ ҲПБ ВЕБИГ инспектор-психологлари ҳамкорликда яқинда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тунги рейд тадбири ўтказишди. Унда асосий эътибор вояга етмаганларни кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз бўлишларини олдини олиш бўйича шаҳар ҳудудида мавжуд тунги кўнгилочар жойлар, комюьтер ўйинхоналари, кафе-бар ва ресторанларда тунги клубларда рейд тадбири ўтказилди.
Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган тунги рейдда тунда бемақсад, назоратсиз ва қаровсиз юрган вояга етмаганлар аниқланди. Жумладан, Қарши шаҳар Қарлиқбоғот МФЙ ҳудудида жойлашган “Лебен” тунги клубида ўтказилган рейд давомида вояга етмаган қиз А.Н. ўйинчилик ва офицантлик билан шуғулланаётганлиги аниқланди ҳамда тунги клуб эгасига Ўз Р МЖтК нинг 1882- моддасига асосан, далолатнома расмийлаштирилди. Худди шу жойда вояга етмаган Н. исмли қиз бола аниқланиб, вилоят ИИБ ҲПБ ҳузуридаги ВЕИҲЁКМга жойлаштирилди.
Шаҳарнинг “Пахтазор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Белая ноч” тунги клубида ўтказилга рейд давомида бир нафар вояга етмаган Ш. исмли ўғил бола ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахслар кузатувисиз юргани учун бошқарма ВЕИҲЁКМга жойлаштирилди.
Ўткзилган рейд давомида Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-2-3 ва 4-сонли ИИБ ҲПБ ВЕБИГ инспектор-психологлари томонидан 8 нафар вояга етмаганлар олиб келиниб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.