8 Сентябр 2021 йил
544
Тунги рейд тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда
Вилоятда “Хавфсиз ҳудуд” тадбири доирасида туну кун хизмат олиб бораётган ишчи гуруҳ аъзоларига ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш ва рўй берганларини “иссиқ излар”да фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида тушунчалар берилди.
“Насаф” ўйингоҳида бўлиб ўтган йиғинда ходимларнинг хизматга шайлиги кўздан кечирилиб, касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш борасида тегишли таклифлар, ички ишлар органлари ходимлари фаолият давомида хизмат интизоми ва қонунчиликка сўзсиз риоя этиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлиши, энг муҳими, одамларда соҳа ходимларига бўлган эътибор ва ишончни йўқотмаслик бўйича тегишли йўриқнома берилди.