2 Феврал 2024 йил 623

Тунги хизмат олди йўриқнома берилди

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз маҳалла” тадбири доирасида Қарши шаҳрида тунги хизматга жалб этилган ички ишлар органлари, прокуратура, миллий гвардия ва “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи ҳамда бошқа мутасадди идорлар вакилларига ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Насаф” ўйингоҳида йўриқнома ўтди.

Тадбир давомида жиноятларни “Маҳаллабай” жиловлаш шаҳар ҳудудидаги “қизил” тоифага кирувчи криминоген вазияти оғир маҳаллаларда хизматни кучайтириш, маҳалла фаоллари кучидан самарали фойдаланиш, жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида таъсирчан чора-тадбирлар кўриш вазифаси масъуллар зиммасига юкланди.  

  Йиғинда ходимларнинг хизматга шайлиги кўздан кечирилиб, осойишталикни мустаҳкамлашга қаратилган профилактик тадбирлар давомида фуқароларга мол-мулкни тунда қаровсиз қолдирмаслик, эҳтиёт чораларини кўриш хусусида тарғибот ишларини ҳам амалга ошириш борасида тушунтиришлар берди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech