26 Август 2021 йил 410

“Тўмарис”  жамоаси  “заковат”  ғолиби  

 

Вилоят Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида жамоалараро “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазирлиги Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округи тизимидаги ҳарбий қисмлар ва вилоят ички ишлар бошқармаси хотин-қизлари жамоаси иштирок этишди. 

Қизғин баҳслар ва мунозараларга бой интеллектуал ўйинда вилоят ИИБ хотин-қизларидан иборат “Тўмарис” жамоаси мусобақанинг вилоят босқичи ғолиблигини қўлга киритиб, тадбир ташкилотчиларининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech