6 Июл 2021 йил
535
Туман ҳокими профилактика инспекторлари билан суҳбатлашиб, ҳудуддаги муаммолар билан қизиқди
Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов бугун, 6 июл, сешанба куни туман ИИБ биносида бўлиб, ҳудудларда фаолият юритувчи 45 нафар профилактика инспекторлари билан суҳбатлашди. Ҳоким профилактика инспекторлари орқали жойлардаги муаммоларни ўрганиб, ечими борасида фикр билдирди.
Қайд этиш лозим, Ўзбекистон Президентининг “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳоким ҳар ойда маҳалла ҳуқуқ тартибот масканига раҳбарлик қилаётган профилактика катта инспектори билан шахсан учрашиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини излайди.