18 Январ 2025 йил 694

Тўртинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази ва 34-сон манзил колонияси шахсий таркиб ходимлари ўртасида “Кибержиноятлар ва унинг турлари!” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тўртинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази ва 34-сон манзил колонияси шахсий таркиб ходимлари ўртасида “Кибержиноятлар ва унинг турлари!” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда Қамаши туман ИИБ тезкор ходимлари ва манзил колония шахсий таркиби иштирок этишди. 

Тадбирда туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор ходимлари сўзга чиқиб, кибержиноят турлари, вируслар ёрдамида зарар етказувчи дастурларни тарқатиш, паролларни бузиб кириш, кредит карта ва бошқа банк реквизитларидаги рақамларни ўғирлаш, шунингдек, интернет орқали қонунга зид ахборотларни тарқатиш, 1Х Bet ва шу каби бошқа онлайн қиморлар ҳақида иштирокчиларга тушунчалар берди. 

Йиғилишда иштирокчиларнинг мавзу доирасидаги саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Text to speech