23 Март 2021 йил 484

“Тозалаш-Антитеррор” ҳамда “Арсенал” тезкор профилактик тадбирлар самараси

Қашқадарё вилояти ҳудудида ўтказилаётган “Арсенал” ҳамда “Тозалаш-Антитеррор” тезкор профилактик тадбирлари давомида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ўқотар қуроли билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида, вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тарғиборт ва ташвиқот ишлари натижасида 2021 йил 21 март куни Китоб тумани “Қушдарё” МФЙ, Дониёршайх қишлоғида яшовчи И.Д бир дона, ИЖ русумли, бир нилли, 16 калибрли, ўқотар ов қуролини ўз ихтиёри билан топширди.

Профилактик тадбирлар, тарғибот ва ташвиқот ишлари вилоят миқёсида давом этмоқда.

Text to speech