19 Январ 2023 йил
539
Тўйхонадаги ўғрилик фош этилди
Халқимизда тўйга борсанг, тўйиб бор, ёмонлигинг қўйиб бор, деган нақл бор. Аммо Шаҳрисабз туманида яшовчи А.О. бу иборани тескариси тушунган кўринади. Жумладан, у 2023 йил 12 январь куни Шаҳрисабз тумани “Темирчи” МФЙда жойлашган тўйхонага тўйга борган фуқаро Қ.М.нинг пулларни ўғирлаб олгани туман ИИБ ходимлари томонидан фош этилди.
Фуқаро А.О.дан 943.000 сўм пуллар тегишли тартибда расмийлаштириб олиниб, ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.