18 Апрел 2022 йил 402

Пойтахтда назоратсиз юрган болалар тегишли тартибда вилоят ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига олиб келинди

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХД ҲПХ ходимлари томонидан ота-онасининг назоратидан четда қолиб, дарс машғулотларига қатнашмасдан,турли баҳоналарни рукач қилиб, Тошкет шаҳрига ишлаш учун борган бир гуруҳ болалар Тошкент шаҳар ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари томонидан ўтказилган тадбирларда аниқланган. Пойтахтда назоратсиз юрган болалар тегишли тартибда вилоят ИИБ ЖХД ҲПБ ВЕИҲЁКМга олиб келинди.
Марказда вилоят прокуратураси, , вилоят Халқ таълим бошқармаси билан ҳамкорликда Вояга етмаганларга ижтимомий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида тарбияланаётган вояга етмаганлар ота-онасига топширилди. Ота-оналарга бола вояга етгунга қадар ота-она уларни таълим тарбиясига масъуллиги бу қонунда белгиланганлиги, уларни болага нисбатан бундай бепарволиги оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлиги тушунтирилди. Сўнгра, ота-оналар белгиланган тартибда огоҳлантирилди. Муҳокамада Тошкент шаҳар ИИББ ЖХД ҲПББ ВЕИҲЁКМ ходимлари ҳам қатнашишдилар.

Text to speech