10 Ноябр 2021 йил 744

Тошбағирлик ортидаги жиноят

Ғузор тумани “Совлиғар” МФЙда Ғузор тумани “Пачкамар” МФЙ Пачкамар қишлоғидан ёқилган ҳолдаги мурданинг ўлими юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда туман ИИБ масъул ходимлари ва барча сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда қотиллик жинояти содир этган шахснинг оила аъзолари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Муҳокама йиғилишида сўзга чиққан вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев оила турмуш доирасида содир этилган бу жиноятни юзага келтирган сабаб ва омилларни атрофлича таҳлил этди.
Муҳокамада иштирокчиларга жиноятнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки уларнинг барвақт олдини олиш масаласи устувор вазифа эканлиги уқтирилди. Жиноятни келиб чиқиш сабаблари ва бунга шарт-шароит яратган омиллар юзасидан тегишли мутасадди идоралар ва маҳалла фаолларининг хатти-ҳаракати муҳокама қилинди. Спиртли ичимликлар сотилишини назорат қилувчи идоралар ҳудуддаги умумий овқатланиш жойларини вақтида текширганида эҳтимол бу фуқаро спиртли ичимликка мукасидан кетмаган ва бир инсоннинг умри бевақт завол топмаган бўлишини таъкидлади. Мутасаддиларга ҳудуддаги ошхоналар белгиланган вақтларда мижозларга хизмат кўрсатиши, тунги вақтларда фаолият кўрсатмаслиги юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриши тавсия этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўз Р ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech