30 Ноябр 2022 йил 263

Тўрт нафар шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Қарши шаҳридаги “Ҳаёт” меҳмонхонасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан Сайёр қабул ўтказилди.

Халқ билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида вазирлик ташаббуси билан ташкил этилган Сайёр қабулда 20 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.

Қабулда фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниш, ID-карта олиш ва доимий рўйхатга қолиш ва рўйхатдан чиқиш ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини расмийлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Мурожаатлардан 5 таси, яъни ижобий ҳал этилди. Улар орасида 4 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниб, 1 нафарига эса Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириб берилди. Қолган 15 та мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб этгани боис ижроси назоратга олинди.  

Тадбирда 10 нафар ёшларга биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси ID-картаси тантанали равишда топширилди.

Text to speech