25 Апрел 2020 йил 644

ТОМОРҚА - КИЧИК ХАЗИНА

Юртимизда бугун баҳор фаслининг энг авж палласи ҳукм сурмоқда. Ана шундай синовли кунларда халқимиз эртанги кунга ишонч билан интилиб, кимдир томорқасига, яна кимдир кенг майдонга кўчат ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари экиб, ўз  дастурхони, эл ободлигига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида меҳнат қилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБлари ходимлари ҳам айни кезларда ўз уйидаги томорқаларида, қолаверса бўлим атрофидаги мавжуд бўш ерларда кўчат экиб, боғ яратишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБга тегишли заҳира ер майдонида ҳам ободончиликка қўл урилиб, помидор, бақлажон, бодринг, булғор қалампири, саримсоқ пиёз экилди.

Айни кезларда ер тўлиқ ишловдан чиқарилиб, қишлоқ хўжалик ва бошқа полиз маҳсулотлари экилаётир.  

 

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech