25 Апрел 2024 йил 198

“Томорқа - даромад манбаи”

Китоб тумани “Варганза” маҳалласи фуқаролари томорқаларида, лимон, анор, кўкат ва картошка етиштириб сотиш орқали томорқадан даромад яхшигина топишади. 

Барча хонадонлар томорқаларини даромад манбаига айлантириш мақсадида Китоб туман “Халқ банки” масъуллари ушбу маҳаллага бириктирилган бўлиб, “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида ишлар ташкил этилмоқда. 

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи, полковник Фаррух Таиров ва туман ИИБ бошлиғи подполковник Икром Тоғаев “Варганза” маҳалласида бўлиб, ердан фойдаланишни самарали ташкил қилиш ҳамда ёшларга экспортбоп озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун ажратилган ер майдонидаги экинлар ривожини кўздан кечиришди. 

Ўрганишлар давомида фуқароларга бўш ерлардан унумли фойдаланиш, имкон даражасида томорқада қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экиб даромад олиш, мабодо иқтисодий муаммолар юзага келганда банк кредити асосида ишларни ташкил этиш борасида таклиф ва тавсиялар берилди.

Text to speech