10 Январ 2023 йил 367

“Тўмарис издошлари” беллашдилар

Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят куч тузилмаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида “Тумарис издошлари” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари, Ички ишлар вазирлиги ва Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.

Тўрт босқичдан иборат кўрик-танловда 6 нафар иштирокчи ўқ отиш, қуролни тўлиқсиз қисмларга ажратиш, савол-жавоб, эркин мавзу бўйича ўзаро беллашдилар.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой мусобақада ҳар бир жамоа ғолиблик учун астойдил курашди. Мусобақа якунида  ????-ҳарбий қисм ходимаси оддий аскар ?????????ва ғолибликни  қўлга киритди.

2- ўринларни вилоят ИИБ ходимаси майор Гулмира Турдибоева ва вилоят Божхона бошқармаси ходимаси, капитан Дилноза Арабовалар эгаллади. 3-ўринни эса ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7533-ҳарбий қисм ходимаси кичик сержант Дилрабо Давурова эгаллади.

Ғолиблар танлов ҳайъатининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech