12 Апрел 2024 йил 297

Ўтказилган тезкор-тадбир давомида ноқонуний спиртли ичимликлар тайёрлаб келаётган цех аниқланди

Жорий йил 29 март куни Қашқадарё вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Косон туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида ноқонуний спиртли ичимликлар тайёрлаб келаётган шахснинг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, Косон тумани “Янгиобод” маҳалласида яшовчи Т.Б. нинг яшаш хонадони тезкор тадбир иштирокчилари томонидан кўздан кечирилганида, яшаш хонадонида яширин равишда ароқ цех ташкил қилиб, унда сифатсиз ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланди.

Фуқаронинг хонадонидан 2 дона 100 литр ҳажмдаги ароқ тайёрлаш учун мўлжалланган елим идиш, 4 дона резина болға, 1 дона этикетка тайёрлаш учун печ, 1 дона 5 литр ҳажмли газ балон, 1 дона кесиш учун мўлжалланган станок,  16.000 дона 5 турдаги ароқ қопқоқлари, 3 дона 0,5 литр хажмли “Русская водка” ароғи, 150 дона 2 хил турдаги яшил ва қизил рангли “Шаҳрисабз” номли ароқ маҳсулотининг қуттиси, 3000 дона акциз маркалар, 1.000 дона “Русская водка” ёзувли ароқ этикеткалари, 3 дона 10 литр хажмдаги елим идишларда жами 30 литр спирт маҳсулотлари, 1.100 дона бўш шиша идишлари ва нархи жами 27 миллион 263 минг сўмлик ашёвий далиллар келгусида текшириб кўришлик учун расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан суриширув ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Text to speech