Илм-фан ва маданият ҳомийси
Қарши шаҳридаги 18-сонли Кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида соҳибқирон, илм-фан ва маданият ҳомийси Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси, Қарши шаҳридаги тўртта сектор раҳбарлари, Eriell Group қўшма корхонаси вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имконияти чекланган болаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва юксак эҳтиромни алоҳида таъкидлашди. Сўнгра, мактаб тарбияланувчилари томонидан тайёрланган Амир Темур ҳаёти ва ижодига бағишланган савол-жавоблар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Мактабда таҳсил олаётган 250 нафар ўқувчиларга ҳомийлар томонидан совға-саломлар берилгани болажонларга завқ улашди.
Гарчи имконияти чекланган бўлса-да, болажонлар байрамдан бир олам завқ олгани уларнинг сўзлари ва юзларидаги қувончда зоҳир бўлди.