20 Май 2023 йил 504

“Тинчликпарвар Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати”

Қашқадарё вилояти ИИБда “Тинчликпарвар Оʻзбекистоннинг ташқи сиёсати” мавзусида “Маʼнавият ва маʼрифат дарси” боʻлиб оʻтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, таркибий боʻлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, Қарши давлат университети оʻқитувчиси иштирок этди.

Йигʻилишда соʻз олган Қарши давлат университети Фалсафа факультети доценти Тоҳир Қурбонов Янги Оʻзбекистоннинг ташқи сиёсат борасидаги ҳамкорлиги бугунги кунга келиб сифат жиҳатдан юқори босқичга коʻтарилгани, хорижий давлатлар билан оʻзаро манфаатли ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётгани, қоʻшни давлатлар билан яқин доʻстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратиши натижасида юртимизнинг Марказий Осиё минтақаси ва жаҳон миқёсидаги сиёсий оʻрни ва нуфузи кескин ошганини билдирди. Жумладан, амалий ва фаол ташқи сиёсат Оʻзбекистон Республикасининг бош ҳуқуқий асоси Конституциямизнинг 17 ва 18-моддаларида акс этган.

Оʻзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тоʻла ҳуқуқли субъекти эканлиги, давлатнинг ташқи сиёсати бошқа давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч ёʻл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига, шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг умум эʼтироф этилган бошқа принцип ва нормаларига асосланиши мустаҳкамлаб қоʻйилган боʻлиб, юртимизнинг дунёдаги нуфузини янада ошишига хизмат қилади.

“Маʼнавият ва маʼрифат дарси”нинг навбатдаги кун тартибига қоʻйилган масала – Ички ишлар вазирининг янги қабул қилинган буйруқ ва фармойишлари ва “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”ни пухта оʻрганиш ва ундаги қоидаларга риоя этиш боʻйича бошқарма ММИ ва КБТХ катта инспектори капитан Хамза Ниёзов маʼруза қилди. Якунда жорий йилнинг 10-14 май кунлари Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида оʻтказилган спортнинг “Усманов Комбат Системс” тури боʻйича халқаро турнирида фахрли 1-оʻринни эгаллаганлиги бошқарма ТВБСО ходими сержант Жаҳонгир Мансуров ва Қарши тумани ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати хотин-қизлар масалалари боʻйича катта инспектори лейтенант Барчиной Авазова диплом ва қимматбаҳо совгʻалар билан тақдирланди.

Худди шунингдек, хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, ички ишлар органларида тиббий хизмат коʻрсатиш сифатини ошириш, ходимларнинг саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда согʻлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасида самарали меҳнати ва замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш ишларига қоʻшган муносиб ҳиссаси ҳамда Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Қашқадарё вилоят ИИБ даволаш профилактика муассасалари Тиббиёт боʻлими поликлиника тиббий ҳамширалари Манзура Эшонқулова ва Гавҳар Астановалар қимматбаҳо совгʻа ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Text to speech