19 Апрел 2024 йил 165

Тинчлик ишончли қўлларда!


Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларидан тузилган гуруҳлар томонидан жамоат жойлари қолаверса, савдо комплекси ва бозорлар ҳудудида фуқаролар тинчлиги ҳамда осойишталигини таъминлаш, юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида ўз хизмат вазифаларини бажаришмоқда.



Бундан ташқари фарзандларимизнинг таълим масканларига хавфсиз бориб келиши, фуқароларимизнинг дам олиш кунларида оила аъзолари билан кўнгилочар масканларда маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида автомобил йўллари ва пиёдалар ўтиш жойлари, умумий овқатланиш шаҳобчалари атрофида тартибни сақлаш масаласи ҳам ходимлар эътиборидан четда қолмаяпти.

Аҳоли гавжум бўладиган ҳудудлар, истироҳат боғларида хизмат ўтаётган ходимлар шубҳали буюмлар қолдириб кетилишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар, шубҳа уйғотган шахсларнинг мақсади ва яшаш манзилларига аниқлик киритиш борасида профилактик суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда

Text to speech