29 Март 2023 йил 538

Тилла тақинчоқлар шайдоси ушланди

Қарши шаҳар “Қарлиқхона” МФЙда яшовчи нафақахўр И.Н. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2023 йил 23 март кунига ўтар кечаси уйидаги шкафда бўлган сейфда бўлган тилла тақинчоқларни ва 200 АҚШ доллари ва 1 миллион 500 минг сўм миқдоридаги пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Жиноятни фош этиш мақсадида Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ ва вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида мазкур ўғирликни Қарши шаҳар “Қарлиқбоғот” МФЙда яшовчи Б.Р. содир этганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech