29 Сентябр 2020 йил 2342

Тилга ҳурмат Ватанга эҳтиромдир!

         Тил – бу миллатнинг қалби, унинг дунёдаги ўрнини, мавжудлигини кўрсатувчи асосий белги. Тил бор экан, миллат ҳам барҳаётдир. Ўзбекнинг ўзлигини, ўзига хос қадриятларини, маънавий қиёфасини акс эттирувчи она тилимиз халқимизнинг бебаҳо бойлигидир. Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб “Ўзбек тили байрами куни”ни муносиб нишонлаш, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини ошириш борасида кўплаб тадбирлар, танловлар ўтказилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг 2020-йил 7-сентябрдаги 257-сонли буйруғига асосан Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг курсант ва ўқувчилари ўртасида “Ўзлигимиз тимсоли – Она тилим” мавзусида онлайн иншолар танлови эълон қилинди. Бу танловда ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари ҳам ўзгача масъулият ва қизиқиш билан муносиб иштирок этишга ҳаракат қилишди.

         Танлов дастлаб академик лицейнинг 2- ва 3- курс ўқувчилари ўртасида ўтказилди. Ўқувчилар ўз иншоларида она тилимизнинг ўтмиши ва бугуни, унинг чексиз ва бой имкониятлари ҳамда миллат тақдиридаги аҳамиятини меҳр-муҳаббат билан ифода этдилар. ИИВ Қашқадарё академик лицейида ўтказилган иншолар танловида қуйидаги ўқувчилар ғолиб деб топилди:

          Ўтказилган танлов якунига кўра, 1-ўрин Аралова  Зарина ва Худойназарова Моҳинурга 2-ўрин Ёқубова  Меҳринисо ва Садинов Самандарга, 3-ўрин Мустафоева Нилуфар ва Жўраева Ноилага муносиб деб топилиб, энг яхши деб топилган иншолар танловининг Республика босқичига тақдим этилди.

Text to speech