23 Октябр 2021 йил 530

Тил - миллат кўзгуси


Қашқадарё вилояти Маънавият ва маърифат марказида “Тил - миллат кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда ИИВ ХАХТҚ Қарши алоҳида батальони ва вилоят Божхона бошқармаси ҳамда Қарши давлат университети ўқитувчилари иштирок этишди. Тадбирни вилоят Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Л. Саодатова очди.
Тадбирда Қарши ДУ доценти Дилдора Бозорова сўзга чиқиб, тил ҳар бир миллатнинг кўзгуси эканлигини таъкидлади. Зеро, тил бор экан, миллат барҳаётдир. Тилни бежизга Онага қиёслашмаган. Бола онаси қучоғида, унинг соф муҳаббатини, меҳрини туймасдан яшай олмаганидек, миллат ҳам тилсиз барҳаёт эмас. Жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек “Ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган эзгу интилиш ва ҳаракатларимиз ҳал қилувчи босқичга кўтарилмоқда. Бу йўлда миллий ўзлигимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли бўлган она тилимиз, ҳеч шубҳасиз, беқиёс куч-қудрат ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади”.
Бугунги кунда жамиятда ёшларни маънавий баркамол ва ақлан етук қилиб тарбиялашда она тилининг ҳиссаси беқиёслиги, катта-ю кичик тилимизни ўқиб-ўрганиши, ёшларда бу борада зарурий кўникмаларни шакллантириш барчанинг бурчидир.

Text to speech