8 Октябр 2024 йил 455

Эътиборни чалғитди, ҳамённи ўмарган шахс қўлга олинди

Ғузор туманида яшовчи уй бекаси С.М. Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон” бозорига харид учун келди. Бозор оралаб, бир жойда керакли жиҳозлар савдоси билан бўлиб, сумкасини ва қўл телефонини растага қўйди. Охири олган буюмига пул ьериш учун ёнига қараб, ичида 2.000.000 сўм пул ва бозор баҳоси 2.000.000 сўм бўлган “Самсунг А15” русумли телефон аппарати бўлган қўл сумкасини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билди. Ва дарҳол ички ишлар органларига бу хақда хабар қилди.  

Қарши шаҳар ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида, мазкур ўғирликни Кўкдала туманида яшовчи уй бекаси Х.Д. содир этилганлиги аниқланиб, ундан бир дона аёллар сумкаси, пуллар ва телефон аппарати ҳужжатлаштириб олинди. 

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими  томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech