12 Ноябр 2024 йил 549

Тиббиёт ходимлари тақдирланди

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида Тиббиёт бўлимида фаолият кўрсатиб келаётган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг касб байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов тиббиёт ходимларини касб байрами билан қутлади. Бошқарма бошлиғи ўз тсўзида Муҳтарам Президентимиз ва Ички ишлар вазирлигининг саломатлик посбонларига кўрсатаётган эҳтиром ва эътиборини алоҳида таъкидлади. Тадбирда кўп йиллик самарали хизматлари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлари ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлашга  катта ҳисса қўшаётган фидойи тиббиётчилар номларини алоҳида ҳурмат-эҳтиром билан тилга олиниб, фидойи шифокорларининг бир гуруҳи Ички ишлар вазирлигининг қўл соати ва вилоят ички ишлар бошқармасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech