Тиббиёт ходимлари тақдирланди
Шифокорлар тимсолида халқ саломатлиги йўлида ўз
ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган шарафли касб
эгаларини кўрамиз. Энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири
саломатлик посбонлари ҳисобланиб, уларнинг маҳорати, малакаси, масъулияти
инсонларнинг ҳаёти ва тақдирида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ тиббиёт
бўлимида фаолият кўрсатиб келаётган, инсон соғлиғини асраш ва мустаҳкамлашдек
ишга ўз ҳаётини бағишлаган шифокорлар ва
ўрта тиббиёт ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.
“Тиббиёт ходимлари куни”
муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти соҳа вакилларини ходимларнинг
саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда согʻлом турмуш тарзини
мустаҳкамлаш борасидаги самарали меҳнатлари, замонавий даволаш усулларини
амалиётга кенг тадбиқ этиш ишларига қоʻшаётган муносиб ҳиссасини алоҳида
эʼтироф этди.
Жамиятимизда барча соҳалар қаторида,
мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, сифатли ва замонавий хизматлардан
фойдаланишлари, шифокорларнинг билими ва кўникмаларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб
келинмоқда. Муҳтарам Президентимиз, Ички ишлар вазирлигининг соҳа ходимларига кўрсатаётган эҳтиром ва
эътибор алоҳида эътироф этилди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти ИИБ тиббиёт бўлимида кўп йиллик самарали хизматлари билан
соҳа равнақига, ички ишлар органлари ходимлари саломатлигини
мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшаётган
фидойи шифокорлар вилоят бошқарма раҳбариятининг қимматбаҳо совғалари билан
тақдирланди.