Ўтган йилда вилоят ҳудудида оммавий-маънавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни таҳлил этди
Қарши шаҳрида “Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат бериш ва назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят ички ишлдар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, шаҳар-туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар раҳбарлари иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қарорлари талаблари асосида ўтган йилда вилоят ҳудудида ўтказилган Оммавий-маданий, спорт ва бошқа тадбирларда вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ишлаб чиқилган қўшма режалар асосида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини намунали таъминланганини ва тинч ва осойишта ўтганини таъкидлашди. Йиғилишда оммавий-маданий, спорт ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун белгиланган тартиб-қоидаларга асосан рухсатнома олиш лозимлиги иштирокчиларга тушунтирилди. Аммо рухсатнома олинмасдан ўтказилган айрим тадбирларда салбий оқибатлар юзага келгани айтиб ўтилди.
Тадбирларда салбий ҳолатлар содир этилишига йўл қўймаслик ва олдини олиш мақсадида, ҳар бир оммавий тадбирлар ўтказилишидан камида 10 кун олдин оммавий тадбир ўтказилиши тўғрисида Ички ишлар органларига ва Миллий гвардияга хат орқали мурожаат қилинишини лозимлиги қатнашчиларга тушунтирилди. Бундан кўзланган мақсад вилоятда оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларни техник ва ёнғин хавфсизлиги ҳолати комиссион тартибда ўрганилиб, кейин рухсат берилиши турли кўнгилсиз ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак,
ҳукуматимиз фармон ва қарорлари талаблари асосида биз йил бошидан ўз олдимизга
қўйилган вазифаларни виждонан бажариб, сиёсий-ижтимоий, маданий-оммавий ва
бошқа тадбирлар ўтказилиши давомида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат
хавфсизлигини таъминлашни ҳамда тадбирларни тинч ва осойиша ўтказиш - бош
вазифа.
Йиғилишда кўрилган масалалар
юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, вазифалар юклатилди.