6 Январ 2025 йил 581

Ўтган ҳафтада вилоятда криминоген вазиятни жиловлаш ва содир этилган жиноятларни фош этишнинг аҳволи танқидий-таҳлил этилди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов ҳузурида воҳада жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, тезкор хизмат вакиллари видеоселектор тарзида иштирок этди.

Кенг кўламли йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосари вилоятда криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, ижтимоий профилактикани кучайтириш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида амалга оширилган ишларни танқидий-таҳлил этди. 

Вилоятда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли мурожаатларни ўрганиб, муаммоларни ҳал этиш, шаҳар-туманларда сектор ишчи гуруҳлари томонидан “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишларни амалга оширишда барча йўналишларда аниқланган муаммоларни тезда бартараф этиш мақсадида сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ечимини топиш ишлари ҳам таҳлил қилиниб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, осуда турмушга замин ҳозирлашда кенг жамоатчилик, айниқса, маҳаллий ҳокимликлар, қишлоқ, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.                             Хизмат жараёни ва хизматдан ташқари вақтларда спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик, хизмат ҳудудида яшаш, фавқулодда ва салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, коррупцияга қарши муросасиз бўлиш, ички ишлар органлари ходимларига пора таклиф қилиш ва ва бошқа ноқонуний мақсадларни кўзлаган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш борасидаги ишлар кўламини ошириш борасида тегишли тавсия ва таклифлар берди.

Text to speech