10 Август 2023 йил 304

Тезкор тадбир самара берди

Жорий йил 8 август куни “Қорадори-2023”  тезкор профилактик тадбири доирасида Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида бир фуқаронинг хатти-ҳаракатлари осойишталик посбонларида шубҳа уйғотди. Шубҳали фуқаро Э. Чорининг Қарши шаҳар, “Бўстон” МФЙдаги хонадони кўздан кечирилганда, ётоқхонасидаги жавон ичидан 3 дона “беламорканал” номли сигаретга жойланган ва 5 дона қоғоз бўлагига ўралган  ва 13 дона гугурт қутида жойланган марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги маълум бўлди. Олинган гиёҳванд моддалар тарозида ўлчанганда 74.49 граммга тенглиги маълум бўлди.

Э.Чори билан олиб борилган тезкор суриштирувларда у гиёҳвандлик моддасини Қарши тумани “Тўқманғит” МФЙда яшовчи Т.Собирдан сотиш мақсадида сотиб олганлигини билдирди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Т. Собирнинг хонадони кўздан кечирилганда, ҳовлисидаги ёрдамчи хонадан 330.9 граммга тенг марихуана топилди. лиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech