Тезкор тадбир самара берди
2022 йил 11 август куни Қашқадарё вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорликда Қарши шаҳрида ўтказилган “Қорадори-2022” тадбири давомида яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош этилди.
Қарши шаҳар “Қизил масжид” кўчасида ҳаракатланиб келаётган Россия Федерацияси фуқароси Қарши шаҳар 5-миттитуманда яшаб келаётган А. А. тўхтатилиб, текшириб кўрилганда чўнтагидан оқ қоғоз ва целофан бўлакларига ўралган “марихуана” гиёхвандлик моддаси чиқди.
Ёнида гиёҳванд модда олиб юрган А.А. билан олиб борилган суриштирувларда у бу заҳри қотилни Қарши шаҳар “Қўрғонча” МФЙда яшовчи А.Б.дан олганлигини билдирди.
Тадбир доирасида А.Б.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи бинолари кўздан кечирилганда кўрпача тагидан 1 дона оқ қоғоз бўлагига ўралган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда 1500000 сўм пуллар топилиб, ҳужжатлаштириб олинган.
А.А.ва Б.А.дан олинган жами “марихуана” гиёҳвандлик моддаси тарозига қўйилганда 3.91 грамм тош босди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.