9 Август 2021 йил 599

Тест синовларида сохта "абитуриентлар" аниқланмоқда

Олий ўқув юртларига кириш учун мамлакатимизда ҳам тест синовлари қизғин паллага кирди. Қашқадарё вилоятида ҳам бу жараён 2 босқич бўлиб ўтмоқда. Пандемия шароити боис ёшлар профилактика дезинфекция воситалари тиббий ниқоб ва бош кийимлар билан таъминланмоқда. Тест синовларини топширишда билимига ишонган ёшлар саволларни ечиб чиқмоқда. Аммо айрим “билимли” ёшлар маълум манфаат эвазига бировнинг ўрнига тест синовларини топширишга киришга уринмоқда. Лекин зийрак ички ишлар органларининг саъй-ҳаракати туфайли бу тоифа шахслар тўхтатиб қолинмоқда.
Тест синовлари бошланганидан то шу кунгача ўзганинг ўрнига кирган 24 та, уяли телефондан фойдаланган 38 та ҳолатлар аниқланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech