8 Август 2024 йил 692

“Терроризм ва экстремизмга биргаликда курашамиз”

Тўртинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази ва 35-сон манзил колонияси шахсий таркиб ходимлари ўртасида “Долзарб икки ойлик” доирасида вилоят ИИБ ТҚХ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходимлари, майорлар Фирдавс Муҳаммадиев ва Дилшод Ҳақбердиевлар иштирокида “Терроризм ва экстремизмга биргаликда курашамиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. 

Кўлами кенг тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикасида экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган, шунингдек, ижтимоий тармоқлардан фойдалинишда ушбу тақиқланган материаллар жойлаштирилган сайтларга кирмаслик, ушбу сайтларга билиб ва билмаган ҳолда кириб, материаллардан фойдаланган, сақлаган ва тарқатган шахсларга нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик чораларини иштирокчиларга тушунтиришди. 

Якунда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.


Text to speech