7 Май 2021 йил 569

Термосдаги марихуана

 

Тажрибали тезкор ходимларнинг “жиноятчи шохида юрса, сен баргида бўл”, деган гапи бежизга айтилмаган. Дарҳақиқат, Чироқчи тумани “Сувлиқ” МФЙда яшовчи Б.Э. “Нексия-2” русумли автомашинада йўловчи сифатида Тошкент шаҳрига кетаётган вақтида “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатилди. Унинг бежо ҳаракатларини сезган ДХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси, вилоят Божхона бошқармаси ва Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари адашмаганди. Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Б.Э. олиб кетаётган оқ пакетдаги термос ичидан 101 грамм мурихуана гиёҳвандлик воситаси чиқди. Марихуана гиёҳвандлик воситаситарозига қўйилганда 101 грамм тош босди.

Ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech