Тергов бўлими ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди
Чироқчи тумани Ички ишлар бошқармасида Жиноят ишлари буйича туман суди раиси А.Ташев, судья У. Расулов, туман прокурори ўринбосари Н. Мавляновлар иштирокида туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда Жиноят ишлари буйича туман суди раиси А.Ташев, судья У. Расулов, туман прокурори ўринбосари Н. Мавляновлар сўз олиб, туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимида хизмат олиб бораётган ходимларнинг малакасини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, суриштирув ва дастлабки тергов сифатини янада ошириш ҳақида сўз юритишди.
Шунингдек, ўқув жараёнини янада қизиқарли ва мунозарали ўтказиш мақсадида тергов бўлими ходимларини белгиланган жадвал асосида туман ИИБнинг бошқа соҳавий хизматлар ҳамда идоралар билан ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида, иш жараёнлари, шунингдек жиноятларни тергов қилишда мавжуд имкониятларни ўрганиб бориши ташкил этилди.
Бундан ташқари, терговчиларнинг маънавий етуклигини таъминлаш, билим савияларини ошириш, уларда ватанпарварлик, тинчликнинг қадрига етиш каби туйғуларини янада кучайтириш мақсадида ижтимоий ролик намойиш этилди.