Темурийлар тарихи билимдони
Ички ишлар вазирининг жорий йил 25 мартдаги фармойишига биноан, шу йилнинг 2 апрелидан 2 май кунига қадар мамлакатимизнинг барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказилмоқда. Ойлик режасига асосан, яқинда Қашқадарё вилояти ИИБ соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБ ходимлари иштирокида "Темурийлар тарихи билимдони" кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Буюк саркарда, адолат ҳомийси соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва авлодлари тарихига бағишланган мусобақа қизғин савол-жавоблар ва баҳсларга бой кечди. Муросасиз баҳслар асосида кечган мусобақада бошқарма ЖХХ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони командирининг ММИБ ўринбосари капитан Шохрух Расулов ғолиб бўлди. Кейинги ўринларни ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчиси Сухроб Эргашев ва Ғузор тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант Ислом Шодмоновлар банд этди.
Ғолиблар вилоят ИИБнинг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.