21 Июн 2022 йил 357

“Темир интизом ва ҳалоллик - муваффақият калити”

    Ғузор туман ИИБ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 7 июнь кунидаги фармойишига асосан жорий йил 10-июндан 10-июлга қадар Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлашга доир “Темир интизом ва ҳалоллик - муваффақият калити” шиори остидаги “Интизом ойлиги” доирасида йигʼилиш бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги масъул ходими, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ғузор туман ИИБ шахсий таркиби ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этишди. 

   Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев ички ишлар органларида ўтказилаётган “Интизом ойлиги” доирасида Ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имкониятларни таъкидлаб, ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари темир интизомга амал қилиб, зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, халқпарварлик асосида фаолият олиб боришлари лозимлиги ҳақида сўз юритди.

    Якунда хизматда ижобий натижаларни қўлга киритиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир ходимларнинг ота-оналарига вилоят ички ишлар бошқармасининг ташаккурномалари топширилди.

 

Text to speech