16 Июн 2022 йил 627

“Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити”

Деҳқонобод туман ҳокимлигида Ички ишлар вазирининг 2022 йил 7 июндаги “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити” шиори остида “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги масъул ходими, бошқарма Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда туман Ички ишлар бўлими раҳбарияти иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Ички ишлар вазирлиги Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти катта инспектори майор Фарид Норқулов юртимизда Ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шарт-шароитлар, қилинаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидаги имкониятларга алоҳида тўхталиб, ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари темир интизомга амал қилиб, ҳалоллик билан ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, халқпарварлик билан фаолият олиб боришлари лозимлиги ҳақида сўз юритди.

Қамрови кенг учрашувда “Интизом ойлиги” доирасида шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиши, хизматда ва оилада барчага намуна бўлиб, ички ишлар органларининг халқ орасидаги обърў ва эътиборини ошириш бугунги кун талаби эканлиги таъкидланди.

Text to speech