30 Январ 2023 йил 247

Телефон шайдоси ушланди

2023 йил 26 январь куни соат 13:00ларда Деҳқонобод тумани “Ўзбекистон” МФЙда жойлашган чойхонада ишчи бўлиб ишловчи С.И. овқатланиш учун келган нотаниш фуқарога хизмат кўрсатаётган вақтда мижозлардан бири  “Тесло” русумли телефон аппаратини фойдаланиш учун олган. С.И. чойхонада фуқароларга хизмат кўрсатаётган вақтда нотаниш киши ушбу телефон аппаратини олиб, кетиб қолган.

Деҳқонобод туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида С.И. га тегиши телефонни Деҳқонобод тумани “Бўстон” МФЙда яшовчи Ш.К. олиб кетганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech