19 Декабр 2022 йил 520

Телефон шайдоси топилди

Нишон тумани Каптарли МФЙда яшовчи Х.У. бир дона “Redmi-9” русумли қўл телефонини йўқотиб қўйгач, бу ҳақда ИИБга мурожаат этди.

Мазкур ҳолат юзасидан Нишон туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу ўғирлик жиноятини Нишон тумани “Самарқанд” МФЙда яшовчи М. М. содир этганлиги аниқланди.

Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан М.М.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech