19 Октябр 2022 йил 265

Телефон шайдоси топилди

2022 йил 17 сентябрь куни вилоят ИИБнинг 102 тизимига Қарши тумани Наврўз қўрғонида яшовчи Ш.Н. қўнғироқ қилиб, Қарши шаҳар “Ғ.Ғулом” МФЙ ҳудудида номаьлум шахс “Samsung J2” русумли телефон апаратини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу ўғирликни, Қамаши тумани “Қоратепа” МФЙда яшовчи С.И. содир қилганлиги аниқланиб, ундан телефон апаратини хужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат бўйича Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech