19 Апрел 2022 йил
531
Телефон олиб келиб бераман деган фирибгар қўлга олинди
Қарши шаҳар “Наврўз” МФЙда яшовчи М.С. 2022 йил 13 январь куни Қарши шаҳар “А.Темур” МФЙда яшовчи С.М.нинг “Тошкент шаҳар “Малика” савдо мажмуасидан арзон нархларда “Iphone 13 PRO” русумли уяли қўл телефон аппаратларини олиб келиб бераман” деган гапига ишониб, 45 миллион сўм пулларни бериб юборади.
Орадан шунча вақт ўтса-да, ваъдага вафо бўлмагач, М.С ички ишлар бўлимига мурожаат этган. Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар 4-сонли ИИБ ТБ томонидан С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган