22 Август 2022 йил
709
Телефон ўғриси ушланди
Вилоят ИИБ 102 тизимига Яккабоғ туманида яшовчи Ҳ.Ш дорихонасида қўл телефони ва дорихона кассасида турган 300.000 сўм пуллари йўқолганини маълум қилган. Яккабоғ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Қамаши тумани “Ёртепа” МФЙда яшовчи Ч.Б. содир этганлиги аниқланиб, ундан 1 дона қўл телефони ва 26.000 сўм пуллар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.
Айни кезларда ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тегров ҳаркатлари олиб борилмоқда.