12 Август 2022 йил 285

Телефон ўғриси ушланди

Қарши тумани “Қуйи Бешкент” МФЙда яшовчи Х.О. пешин номозини ўқиш учун масжидга келиб, деразага қўл телефонини қўяди. Сўнгра, номоз ўқиб бўлиб, қараса телефони жойида йўқ.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Косон тумани “Муллали” МФЙда яшовчи Қ.И. содир этганлиги аниқланиб, ундан 1 дона телефон тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech