20 Май 2023 йил
624
Телефон ўғриси топилди
Яккабоғ тумани “Дархон” МФЙда яшовчи Т.М. Шаҳрисабз шаҳар “Олчазор Азия” бозорида жойлашган банкоматдан пул олаётганда, номаълум шахс қўл сумкасидаги “Нот 10» русумли телефон аппаратини ва 1.150.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари олиб борган тезкор суриштирув ишлари натижасида ўғирлик жиноятини Шаҳрисабз тумани “Шаматон” МФЙда яшовчи Х.З. содир этганлиги аниқланиб, телефон аппарати ва бир дона қўл сумка ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.