Телефон эгасига қайтарилди
Жорий йил 14 апрель куни Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро Хатича Каримова Шаҳрисабз шаҳар Оқсарой тарихий марказига зиёрат ва саёҳат мақсадида фарзандлари билан ташриф буюради.
Саёҳат давомида Х.Каримова марказ ҳудудида одам ташиш билан шуғулланувчи электромобилга чиққанда “Редми 6” русумли қўл телефонини эҳтиётсизлик оқибатида тушириб қолдиради.
Шундан сўнг, фуқаро Х.Каримова зудликда тарихий марказ ҳудудида хизмат олиб бораётган Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига мурожаат қилади.
Бошқарма ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида телефон топилиб, соз ҳолда фуқаро Х.Каримовага топширилди.
Маҳаллий сайёҳ Х.Каримова бошқарма ходимларининг амалий ёрдамидан миннатдорлигини, бу эса ўз навбатида ҳукуматимиз томонидан хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижаси эканлигини билдирди.