Тегишли рухсатномасиз автомашина ойналарини тусини ўзгартириб, ноқонуний ҳаракатланиб келаётган шоввозларнинг ҳаракатларига чек қўйилди
Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан тегишли рухсатномасиз транспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартирган ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида рейд тадбирлар ўтказилмоқда.
Текширув давомида транспорт воситаси ҳайдовчисининг ДЙҲХХнинг тегишли рухсатномасини олмасдан транспорт воситасининг ойналарини тусини ўзбошимчалик билан қорайтириб олганлиги аниқланган.
Ушбу ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг белгиланган моддаси асосида баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига қўйилган.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Ўйлаб кўринг!
Ўзбошимчалик билан транспорт воситаларининг ойланалари тусини ўзгартирганлик учун белгиланган жарима миқдорига икки маротаба қонуний руxсатнома олиш мумкин.
Огоҳ бўлинг!